Кўпинча улар катта шов-шувга айланадиган можаро уюштиришади ёки бир олам трансфер ҳақидаги миш-мишлар чиқариб шартнома нархини сунъий оширишга ҳаракат қилишади.

Бироқ қуйида келтириб ўтиладиган футболчиларнинг ҳаммаси ҳам бундай эмас. Уларнинг кўпчилиги чиндан ҳам «Шоушенкдан қочиш» учун ҳаракат қилмоқда.

 

Адриен Рабьо, «ПСЖ»

Барчаси ўтган йили, Рабьо парижликлар билан амалдаги шартномани узайтиришдан бош тортганда бошланди. «ПСЖ»га шу пайтда «Барселона»дан Адриеннинг трансфери бўйича таклиф келиб тушди.

Бу билан Усман Дембеледан кейинги энг шов-шувли можаро юзага келди. Парижликлар «кўк-қизил»ларни Рабьо билан сирли келишувлар олиб борганликда айблашди. Кейин эса каталонияликларнинг таклифини бутунлай эътиборсиз қолдиришди. Франция футболчилар уюшмаси ўйинчининг меҳнат шартномаси бузилганлигини қайд этиб, Адриен тарафдори бўлди.

Ярим ҳимоячи, ўйинчоқ дўконида аразлаган боладай, ўз онасини агент вазифасидан бўшатди. Ҳозир ўйинчи тунги клубга борганлиги ва Патрис Эвранинг «МЮ»нинг «ПСЖ» устидан ғалабасига бағишланган постига «лайк» босгани учун машғулотлардан четлаштирилган.

Ўтган ой охирида AS нашри 24 ёшли француз футболчи фаолиятини “Реал”да давом эттириши мумкин дея хабар тарқатди. Бироқ ўтган куни Paris United нашри мадридликлар устози Зинедин Зидан ПСЖ хавбеки Адриен Рабьони ўз жамоасида кўришни хоҳлаётганини ёзди. Рабьонинг парижликлар билан амалдаги шартномаси мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади ва шу боис у ёзда эркин агент сифатида истаган жамоасига ўтиб кетиши мумкин.

 

Мауро Икарди, «Интер»

Икарди салкам 2 ойлик муддат давомида «Интер» сафида майдонга тушмади. Февраль ойининг бошида Икардининг рафиқаси ва агенти ҳисобланган Ванда Нара янги шартнома имзолашга оид ўз фикрларини айтар экан, турмуш ўртоғи «Интер» бошқарув томонидан ҳимояга эга эмаслиги ва Спалеттининг ғалати тактикасини кескин танқид қилди.

Орадан икки кун ўтгач, «Интер» раҳбарияти 25 ёшли форвард билан янги битим борасида келиша олмаётгани туфайли, ундан сардорлик боғичини олиб қўйди. «Рапид» билан бўлган ўйинда Самир Ханданович жамоани сардор сифатида майдонга олиб чиқди. Шундан сўнг, Икарди ва болқонлик футболчилар ҳамда раҳбарият ўртасида низо келиб чиққани ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлди.

«Нерадзуррилар» ҳужумчиси 9 февралдан буён илк бор 3 апрель куни «Женоа»га қарши баҳсда ўйинни асосий таркибда бошлади. Икки ойлик танаффусдан сўнг яна майдонга қайтган Икарди кеча ушбу учрашувда рақиб дарвозасини ишғол этишди ва ўзининг «Интер» сафидаги голлари сонини 123тага етказиб олди. У яна битта гол урса, «Интер» тўпурарлари рўйхатида Кристиан Вьеридан ўзиб кетиши мумкин.

Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра ПСЖ 26 ёшли аргентиналик футболчини 32 ёшли уругвайлик форвард Эдинсон Каванининг ўрнига муносиб кўришмоқда. Франция чемпиони Икарди учун «нерадзуррилар»га 70 млн евро таклиф қилмоқчи.

«Ювентус» эса Пауло Дибалани миланликлар форварди Мауро Икардига алмаштирмоқчи. Tuttosport нашрининг хабар беришича «Ювентус» спорт директори аллақачон ушбу масала юзасидан миланликлар билан музокараларни бошлаб юборган.

 

Иван Игнатев, «Краснодар»

Маҳоратли рус ҳужумчиларидан бири ўзининг келажаги билан боғлиқ нотўғри қарорларни қабул қилишда давом этмоқда. Иваннинг норозилик «қиссаси» унинг манфаатларини ҳимояловчи агентлик билан тузилган шартномани бекор қилишдан бошланди.

Бироз вақт ўтгандан сўнг, клуб билан янги шартнома измолашдан бош тортди. Игнатев бош мураббийи олдида янги шартнома бўйича ўз шикоятларини билдирди. Норасмий маълумотларга қараганда, 5 йил муддатга мўлжалланган янги битим футболчига йилига 700 минг рубл миқдоридаги маош таклиф қилинган эди. Келиб чиққан низо натижасида ўйинчи «Краснодар-2»га «бадарға» қилинди.

 

Марсело, «Реал»

Бразилиялик ҳимоячининг «Реал»даги ҳолати қил устида. Зидан қайтишидан олдин, Марсело ҳақида тарқалган миш-мишлар ҳақиқатга ўхшарди: ҳимоячи «Ювентус»га – Роналдунинг ёнига ўтишга тайёр, «Реал» эса унинг ўрнига «Аякс»даги Николас Тальяфико номзодини кўзлаётган эди.

Аммо, Бразилия ОАВ тарқатган маълумотларга қараганда, Зиданнинг Мадридга қайтиш шартларидан бири Марселони клубда сақлаб қолиш эди. Мураббий ўзгарганидан сўнг, футболчи яна ўз ўрнини эгаллай бошлади.

 

Каллум Хадсон-Одои, «Челси»

«Челси»нинг янги 18 ёшли ноёб қобилият эгаси ҳозирданоқ ўз нархини билади. У учун бўлаётган курашлар, Netflix чиқараётган сериаллар каби ўзига эътиборни тортмоқда.

Сотиб олиш истагини очиқчасига билдирган «Бавария» ўйинчи ортидан қолмаябди. Қишки трансфер пайтида, Каллум жамоа раҳбариятидан трансфер қилинишини сўради, рад жавобини олди. Англияда ҳужумчига ҳафтасига 85 минг фунт эвазига янги контракт таклиф этишди, бироқ бу ёш ўйинчи фикрини ўзгартирмади. У иложи борича тезроқ кетмоқчи.

 

Дрис Мертенс, «Наполи»

Белгиялик ўйинчи Хитойга жўнаш ҳақида ўйлаб турибди. Яна бир Неаполитан – Марек Гамшик қишки трансфер пайтида Хитойнинг «Далян Ифан» клубига ўтган эди.

Мертенс, бундай қарор билан руҳланиб, Хитой чемпионатига ўтиб кетиш фикрини кўриб чиқмоқда. Футболчининг жорий шартномаси 2020-йилнинг ёзида тугайди. Бироқ у янги битим бўйича музокаралар олиб бориш ҳақида қарор қабул қилингани йўқ.

 

Иван Ракитич, «Барcелона»

31 ёшли хорват ҳам хали келажагини аниқлаштира олгани йўқ. Ўтган ёзда «ПСЖ» унга маошини икки баробар ошириш таклифи билан шартнома таклиф қилган эди. Валверде футболчини қолишга кўндира олди.

Ўйинчи «Барселона»дан ҳам аналогик таклиф кутди, аммо унинг умидлари пучга чиқди. Иваннинг ҳозирги шартномаси 2021-йилгача бўлиб, испанлар бунга турли хил нуқтаи назарлари билан фикр билдиришмоқда: «Барса» контрактни узайтиришни ўйлаб кўргани ҳам йўқ, ёки маҳоратли хорватни сақлаб қолиш учун Рабьо таклифига рад жавоб беришмоқда. Ярим ҳимоячига «Интер», «Манчестер Унитед» ва Европанинг бошқа қатор клублари таклиф билдиришган.

 

Хамес Родригес, «Бавария»

Колумбиялик ўйинчи нима истаётганини ўзи билмаётгандек туйилиши мумкин. Хамеснинг ижараси ўз ниҳоясига етсада, хали ҳамон мюнхенликлар унинг ҳақини тўлаб бериши номаълум. Бир неча ой аввал, Родригес Нико билан жанжаллашиб қолган бўлса, унинг агенти ўйинчи «Ювентус»га ўтиши эҳтимоли борлиги ва у «Реал»нинг ашаддий мухлиси эканлигини таъкидлаб гап ўйини қилди.

Сўнгги бўлиб ўтган ҳодисалардан сўнг, Родригес яхши шартнома эвазига Мюнхенда қолишга рози эди, бироқ ўтган кунлар давомида Мадридга қайтишни хоҳлаб қолди. Аммо “қироллик клуби” мавсумлар оралиғида Хамес Родригес (80 млн) трансферга қўймоқчи. Ўз навбатида, мюнхенликлар устози Нико Ковач колумбиялик футболчини таркибда сақлаб қолишни хоҳламаяпти. Шу боис немис гранди уни 42 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланмайди ва Мадридга қайтариб юборади.

 

Маттейс де Лигт, «Аякс»

Голландиялик ўйинчи Европанинг барча топ-клублари орасида талаш бўлмоқда. «Арсенал» Озилни Де Лигт учун сотиб юбормоқчи. «Барcелона» «Аякс» сардорини биринчи бўлиб кўз остига олган.

Ҳамма футболчининг «Ливерпул»га ўтишини кутганлиги сабабли, «Барcелона» ўз ҳаракатларини тўхтатгандек эди гўё. Бироқ каталонияликлар 19 ёшли голландиялик футболчини сотиб олишга жуда яқин турибди.

Шунга ишончимиз комилки, испанлар ҳимоячини қўлга киритиш учун барча нарсага тайёр. Маълумот учун, де Лигт жорий мавсум “Аякс” сафида жами 50та ўйинда майдонга тушди ва 5та гол уришга эришди.

 

Лерой Сане, «Манчестер Cити»

«Манчестер Cити» ўтган ёздан буён германиялик «вингер» билан янги шартнома тузишга ҳаракат қилиб келмоқда. Амалдаги шартнома 2021-йилда ниҳоясига етади. El Chiringuito нашри тарқатган хабарга кўра мавсумлар оралиғида «шаҳарликлар»ни тахминан 7-8 нафар футболчи тарк этмоқчи. Эътиборлиси, улар орасида германиялик вингер Лерой Сане ҳам бор. Унинг кетишига жорий мавсум етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаётганлиги сабаб бошқа жамоага ўтиб кетмоқчи.

Todomercadoweb нашри тарқатган хабарга кўра 23 ёшли германиялик футболчига «Бавария», ПСЖ ва «Ювентус» каби жамоалардан жиддий қизиқишлар мавжуд. Таъкидлаш керакки, унинг трансфер нархи 120 млн еврога баҳоланмоқда. Сўнгги янгиликларга кўра, Сане «Бавария»дан бўлаётган таклифни кўриб чиқишга тайёр.

Маълумот учун, Сане “Манчестер Сити” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум жами 43та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 18та ассист ёздириб қўйишга эришди.

 

М. Зайнутдинова таржимаси

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
29/04/2019 23:19
Кизик, ракитичга нима етмаяпти?