"Штутгарт" ўз уйида "Бавария"ни таслим қилди (видео)

  • 5 мая, 2024, 09:44
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Германия Бундеслигасининг 32-турида “Штутгарт” ўз майдонида “Бавария”ни қабул қилди.

Tecno

Бундеслига мусобақа жадвалида ёнма-ён бораётган жамоалар тўқнашувида мезбонларнинг қўли баланд келди. Шу куни “Штутгарт” “Бавария” устидан 3:1 ҳисобида зафар қучди. Ғалаба келтирган голларни Стергиу (29), Чон У Ён (83) ва Мвумпа (90+3) киритди. “Бавария” сафида ягона жавоб голини Харри Кейн 37-дақиқада пенальтидан киритди.

Ушбу ғалабадан сўнг “Штутгарт” ўз ҳисобидаги очколар сонини 67 тага етказиб олган ҳолда ўзи эгаллаб турган 3-ўринда қолди, “Бавария” ҳам мағлуб бўлишига қарамай 2-поғонада қолмоқда. Мюнхенликлар ҳисобида 69 очко мавжуд.

“Штутгарт” Бундеслига доирасидаги навбатдаги учрашувини 10 май куни сафарда “Аугсбург”га қарши ўтказса, “Бавария” 12 май куни “Вольфсбург”ни қабул қилади.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию