“Штутгарт” тўпурар ҳужумчисини узоқ муддатга олиб қолмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

29 ёшли германиялик ҳужумчи Дениз Ундав янги шартнома бўйича “Штутгарт” билан музокара олиб бормоқда.

Маълумотларга кўра, клуб раҳбарияти форварднинг ушбу мавсумдаги ўйинларидан жуда мамнун ва уни жамоада узоқ йиллар сақлаб қолишни истамоқда.

Ундав мавсум давомида муҳим голлари ва барқарор ўйинлари билан “Штутгарт”нинг асосий футболчиларидан бирига айланди. Айниқса, унинг ҳужумдаги самарадорлиги жамоанинг юқори ўринлар учун курашида катта аҳамият касб этди. Футболчи жорий мавсум Бундеслигада 29 та ўйинда 19 та гол урди.

“Штутгарт” раҳбарияти футболчи атрофида бошқа клублар қизиқиши кучайиб бораётганини ҳисобга олиб, тезроқ янги келишувга эришишни мақсад қилган.

Ҳозирча шартноманинг янги муддати ёки молиявий шартлари ҳақида расмий маълумот берилмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!