Шу футболчи керакми? 150 миллион сананглар!
Дортмунднинг “Боруссия” клуби ёш футболчиларни супер ўйинчиларга айлантириш бўйича етакчи ҳисобланади.
Айни пайтда дортмундликлар сафида ўйнаётган Жуд Беллингем қатор гранд клублар нишонида турибди. Бундеслига вакили бу ўйинчисини келаси ёзда сотиб юборишга тайёр.
The Athletic нашрининг хабар беришича, “Боруссия” 19 ёшли футболчи билан 2025 йилнинг ярмигача давом этадиган шартномага эга ва уни 150 миллион еврога баҳоламоқда. Дортмундликлар истеъдодли англиялик ўйинчини икки йил муқаддам “Бирмингем”дан 25 миллион еврога харид қилганди.
Ҳозирнинг ўзида “Реал”, “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль” Беллингемни ўз сафига қўшиб олиш истагини билдирмоқда.
Фикрлар