Шу кунгача бу ишни Италия терма жамоасида фақат 2 та мураббий уддалай олганди

Италия терма жамоаси кеча “ЖЧ-2022” саралашининг илк турида ўз майдонида Шимолий Ирландияга қарши баҳс олиб борди ва 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Эътиборлиси, Роберто Манчини Италия терма жамоаси бош мураббийи сифатида ўз майдонида кетма-кет 15 та ўйинда мағлуб бўлмаган 3 мутахассисдан бирига айланди.

Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра, Манчинидан олдин ушбу натижани қайд этиш Энцо Беарзоту ва Марчелло Липпига насиб этган холос.

Маълумот учун, Манчини "Скуадра Адзурра"ни 2018 йилнинг май ойидан буён бошқариб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!