Шу ўйинчи керакми, 100 миллион евро тўланг!

“Барселона” раҳбарияти “Манчестер Сити” ҳужумкор футболчиси Бернарду Силвани олишни кўзлаяпти.

Жамоа бош мураббийи Хави Эрнандес нидерландиялик плеймейкер Френки де Йонгни сотиб юбориб, унинг ўрнига Силвани олиб келмоқчи. Португалиялик ўйинчининг ўзи ҳам анчадан бери Испания чемпионатида тўп тепишни истамоқда.

Манбаларнинг таъкидлашича, шаҳарликлар Бернардуни қўйиб юборишга қарши эмас. Улар бунинг учун 100 миллион евро талаб қиляпти ва бу сумма умуман пасайтирилмаслигини уқтирмоқда.

28 ёшли ярим ҳимоячи фаолият давомида клублар миқёсида 441 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 83 та гол ва 76 та ассист расмийлаштирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!