Шу юлдузни олмасак бўлмайди! Нико Уильямс бўйича музокара қайта бошланди
Лондоннинг «Арсенал» жамоаси яна бир бор Бильбаонинг «Атлетик» клуби вингери Нико Уильямсни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, «канонирлар»нинг спорт директори Андреа Берта 23 ёшли футболчининг эҳтимолий трансфери бўйича музокаралар ўтказган.
Нико Уильямс жаҳон чемпионатида Испания терма жамоасининг энг ёрқин футболчиларидан бирига айланди, Аргентинага қарши финал баҳсида голли узатма амалга ошириб, ғалабага ҳисса қўшди.
Шу билан бирга, унинг клубдаги мавсуми жароҳатлар сабаб мураккаб кечди — у Ла Лигада атиги 20 ўйинни асосий таркибда бошлай олди.
Уильямснинг «Атлетик» билан тузган шартномаси узоқ муддатга мўлжалланган. Бироқ келишувда футболчини тахминан 90 миллион евро эвазига сотиб олиш имконини берувчи махсус банд мавжуд. Испаниялик вингер басклар жамоаси сафида 199 ўйин ўтказиб, жами 74 очко (37 гол ва 37 голли узатма) қайд этган.

Фикрлар