Шуҳрат Мақсудов

Coca Cola Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Насаф” (2:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Шуҳрат Мақсудов иштирок этди.

- Учрашув кутилганидек шиддатли, ҳужумкор руҳда ўтди. “Бунёдкор” тизимида ишлаётган барчани бугунги ғалаба билан табриклайман!

Футбол жамоавий ўйин. Шунинг учун жамоа ўйинини шакллантиришга вақт керак. Ҳар бир баҳсдан кейин хатолар кўриб чиқилади, муҳокама қилинади ва улар устида ишлаймиз.

Аввалги беллашувларда гол ўтказиб юборганимиздан кейин ўз ўйинимизни топиб олардик, айтганингиздек, бугун бунинг акси бўлди. Илк дақиқаларданоқ ўз ўйинимизни кўрсатдик ва муҳим ғалабани қўлга киритдик.

"Бунёдкор" матбуот хизмати.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)