Шукуров ҳаракат қилаётган "Шаржа" "Хаур-Факкан"ни аяб ўтирмади
Бирлашган Араб Амирликларининг 20-тури доирасида ҳамюртимиз Отабек Шукуров ҳаракат қилаётган "Шаржа" клуби ўз уйида "Хаур-Факкан"ни қабул қилди. Ушбу беллашувда шаржаликлар 5:1 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди.
Шукуров жамоаси томонидан киритилган голларнинг 4 тасига бразилиялик футболчи Игорь Коронадо муаллифлик қилди. Яна бир голни меҳмонлар футболчиси Валид Сираг ўз постига йўллаб қўйди. "Хаур-Факкан"нинг ягона голини бразилиялик Рамон киритди.
Ғалабага эришган "Шаржа" очколари сонини 40 тага етказиб, онлайн жадвалда 2-ўринга кўтарилиб олди.
Фикрлар