Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда "Шаржа" ғалаба қозонди

БAA чемпионати 2-туридан ўрин олган "Aл-Дафра" ва "Шаржа" жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйин тақдирини Маланго Нгита томонидан киритилган ягона гол ҳал этиб берди. Бернарднинг узатмасидан кейин ҳужумчи тўпни рақиб дарвозасига аниқ йўллади. Кейинчалик Бавазир томонидан урилган гол офсайд туфайли инобатга олинмади. Легионеримиз Отабек Шукуров мазкур баҳсни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ҳаракат қилди.

Ушбу ғалабадан сўнг шаржаликлар очколари сонини 6тага етказиб олган ҳолда, 2-поғонага кўтарилиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!