Шукуровнинг дубли жамоасига ғалаба келтирди. Голлардан бири шунчаки супер! (видео)

БАА Чемпионати 23-туридан ўрин олган "Шаржа" - "Ҳорфаккан" учрашуви ниҳоясига етди. Унда мезбонлар 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Шаржаликлар таркибида Бен Маланго ҳамда Отабек Шукуров гол муаллифига айланди. Легионеримиз дастлаб, узоқ масофадан, сўнгра пенальтидан дарвозани ишғол этди ва 84 дақиқа ҳаракат қилди. Меҳмонлар таркибида Каику бир маротаба тўп киритишга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, Шукуров сардорлигидаги "Шаржа" очколари сонини 48 тага етказиб олган ҳолда, иккинчи поғонани мустаҳкамлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!