Шукуровнинг устози Пирло Бельгия бош мураббийи бўлиши мумкин

Туркиянинг "Фотиҳ Карагюмрюк" клуби бош мураббийи Андреа Пирло Бельгия терма жамоасини бошқариши мумкин. Бу ҳақда "TuttoMercatoWeb" нашри хабар берди.

Мамлакат футбол ассоциацияси Пирлони номзодлар рўйхатига киритган. Унинг турк жамоаси билан келишуви шу йилнинг июнь ойига қадар амал қилади. 

Маълумот ўрнида, Пирло бошқараётган клуб сафида ҳамюртимиз Отабек Шукуров ҳам тўп тепади. 

Бельгия собиқ бош мураббийи Роберто Мартинес кеча Португалия терма жамоаси бошқарувини қабул қилиб олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!