Шукуровсиз ўйнаган "Шаржа" БАА кубогидан чиқиб кетди
Бироз аввал, Бирлашган Араб Амирликлари кубоги доирасидаги "Ал-Васл" - "Шаржа" учрашуви якунланди. Ўйин мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Биринчи таймда Салеҳ Хабуш ҳисобни очган бўлса, 2-бўлим аввалида Фигеридо пенальтидан орадаги фарқни 2 тага етказди. Ғалабага эришган "Ал-Васл" ярим финалга йўл олди ва ушбу босқичда "Иттиход Кальба"га рақиблик қилади.
Ҳамюртимиз Отабек Шукуров ушбу баҳс учун эълон қилинган қайдномадан ўрин олмади.
Фикрлар