Шуни олинглар! Месси "Барселона"га футболчи тавсия қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Интер Майами» клубининг юлдуз ҳужумчиси, узоқ йиллар «Барселона» шарафини ҳимоя қилган Лионель Месси каталонияликларга янги номзодни тавсия этди.

Журналист Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқларда ёзишича, аргентиналик футболчи Испания чемпионига 18 ёшли мексикалик вингер Хильберто Мора билан шартнома имзолашни маслаҳат берган.

Маълумотларга кўра, ёш истеъдод учун курашда «Барселона»га «Арсенал», «Реал» ва «Ливерпул» каби гранд клублар рақобат қилади.

Хильберто Мора ҳозирда ўз мамлакатидаги «Тухуана» жамоаси сафида тўп сурмоқда. Футболчининг амалдаги шартномаси 2029 йил июн ойи охиригача мўлжалланган. Transfermarkt портали Моранинг трансфер қийматини 25 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!