Шунқор Абдурасулов қозоғистонлик боксчига қарши жанг қилади ёхуд Украинада беш нафар боксчимиз рингга кўтарилади

  • 25 февраль, 2021, 13:12
  • 0
  • Бокс

Украинанинг Кривой Рог шаҳри ҳам халқаро турнирга мезбонлик қилмоқда. Қувонарлиси, ушбу мусобақага ташриф буюрган ўзбекистонлик боксчилар ғалабалари орқали барчани хушнуд қилмоқда. Бугунги кун дастуридан ҳам бир қатор ҳамюртларимизнинг жанги ўрин олган. Жумладан, 6 нафар боксчимиз рингга кўтарилади. Қуйида, уларнинг рақиблари ким эканлигини билиб олишингиз мумкин.

-52 кг Содирбек Камолмирзаев – Ростислав Билостоцький (Украина)

- 63 кг Шунқор Абдурасулов – Нуржан Серикбаев (Қозоғистон)

- 69 кг Жаҳонгир Раҳмонов – Мирослав Ишенко (Исроил)

+91 кг Жамшид Худойберганов – Аҳмад Ал-Теймат (Иордания)

+91 кг Шоҳжахон Абдуллаев – Михайло Лучкин (Украина)

Барча боксчиларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!