Шупо-Мотинг ПСЖ билан шартномасини узайтиради
ПСЖ ярим ҳимоячиси Эрик-Максим Шупо-Мотинг клуб билан амалдаги шартномани узайтиради. Бу ҳақда Infosport+ мухбири Ромен Колле-Годин хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, томонлар янги шартнома борасида келишувга эришган. Ушбу шартнома тез орада имзоланади.
Шупо-Мотинг ўтган мавсум Чемпионлар лигасида барча учрашувларда иштирок этди ва “Аталанта”га (2:1) қарши бўлиб ўтган чорак финал беллашувида ғалаба голини киритди.

Фикрлар