Швейцария - Коста-Рика учрашувини франциялик Клеман Тюрпен бошқариб боради

Эртага ЖЧ-2018 гуруҳ босқич 3-туридан ўрин олган Швейцария ҳамда Коста-Рика терма жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади.

ФИФА ушбу учрашувга франциялик  Клеман Тюрпен бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳини тайинлади. Унга қанотларда ҳамюртлари Данос Николас ҳамда Григори Криллар ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам сифатида эса таитилик Норбет Гауата фаолият олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Швейцария – Коста-Рика учрашуви  эртага Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!