Швейцария футболи раҳбари коронавирусга чалинди. У 70 ёшда

Швейцария футбол иттифоқи президенти Доминик Блан коронавирусга чалинди.

70 ёшли функционер томоқ оғриғи ва йўтал билан шифокорга борган. Кейинчалик унда COVID-19 вируси борлиги аниқланган.

Ҳозирда Блан ўз уйида карантинга олинган. Швейцария футбол иттифоқининг барча ходимлари ҳам карантинга юборилган.

Эслатиб ўтамиз, Швейцария Европада биринчилардан бўлиб футбол учрашувларини тўхтатган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)