Шюррле фаолиятини Россияда давом эттирадиган кўринади

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Андре Шюррле Россия визасини олиш учун ҳаракатларни бошлади. Бу ҳақда РБК нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 28 ёшли немис футболчиси якун кунларда Москвага келади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Шюррленинг агенти Инго Хаспел Москванинг “Спартак” клуби билан мижозининг трансфери борасида музокаралар ўтказаётгани ҳақида маълум қилган эди. Таъкидлаш керакки, Шюррлега шунингдек Москванинг бошқа бир клуби – “Локомотив” ҳам қизиқишлар мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!