Шюррле фаолиятини Хитой ёки Россияда давом эттириши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчи Андре Шюррленинг трансфер нархини эълон қилди.

Bild нашри тарқатган хабарга қараганда немис клуби 28 ёшли Германия терма жамоаси собиқ футболчисини 7 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Айтиш керакки, ҳозирда унга фақатгина Россия ва Хитой клубларидан таклифлар бўлмоқда.

Маълумот учун, Шюррле ўтган мавсумни “Фулхэм” клубида ижарада ўтказган эди. У лондонликлар сафида АПЛда жами 24та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 6та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!