Шюррле Туркияга кетмайди
Мавсумни Москванинг "Спартак" клубида ижарада ўтказаётган “Боруссия” Дортмунд ярим ҳимоячиси Андре Шюррле Туркияга кетмайди.
Гап шундаки, 29 ёшли германиялик футболчига "Бешиктош"дан жиддий қизиқишлар бўлаётган эди. Бироқ, у Туркияга кетишни режалаштирмаяпти.
Шюррленинг “Спартак” билан ижара шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади. Аммо, москваликларда уни 8 млн евро эвазига тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи бор. У жорий мавсум Россия премьер-лигасида 13 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар