Силва "Челси"да қолади

Тажрибали ҳимоячи Тиаго Силва кейинги мавсумда ҳам "Челси" либосида тўп суришда давом этмоқчи.

Бразилиялик футболчининг "кўклар" билан амалдаги шартномаси жорий мавсум сўнггида якунига етади, бироқ иккала томон ҳам келишувни яна бир мавсумга узайтиришни режалаштирмоқда.

Олдинроқ, "Челси" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард ҳимоячининг ўйинидан қониқаётгани ҳақида айтиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!