Симеоне атайлаб икки марта Винисиусни провакация қилди
Испания Суперкубогининг ярим финалида Мадрид дербиси бўлди ва унда “Реал” футболчилари рақиб майдонида ўйнаганига қарамай, учрашувда 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Мадриднинг “Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне “Реал” ҳужумчиси Винисиус Жуниорга нисбатан икки марта қасддан провокация қилди.
Биринчи ҳолат танаффусгача содир бўлган. Симеоне бразилияликка шундай деган:
“Вини, Вини… Флорентино Перес барибир сени ҳайдаб юборади, гапимни эслаб қол”.
Иккинчи ҳодиса Винисиус алмаштирилгандан кейин рўй берди. 81-дақиқада у Арда Гюлерга ўрин бўшатиб майдонни тарк этаётганда, “Атлетико” устози аввал трибуналарга, кейин эса қулоғига ишора қилган.
Финалда 11 январь куни “Барселона” ва “Реал” тўқнаш келади. Амалдаги Суперкубок соҳиби “Барселона” 2025 йилги финалда “Реал”ни 5:2 ҳисобида мағлуб этган эди.



Фикрлар