Симеоне Гризманнга ўз ўйинини кучайтириш учун нима қилишни ўйлаб кўришни тавсия қилди
Ads

 

“Атлетико Мадрид” жамоаси бош мураббийи Диего Симеоне клуб ҳужумчиси Антуан Гризманн гол ура олмаётганидан хавотирланмаслиги керак эканини айтди.

“Гризманн футболчи омадли ва омадсиз давр бўлишини билади. У тез-тез гол ура олмаётган бўлса-да, жамоа учун керакли футболчи. У қандай қилиб ўйинини кучайтириш кераклигини ўйлаб кўриши керак. У гол уришни бошлайди”, – деди аргентиналик мураббий.

Франциялик футболчи Ла Лигада 13 ўйинда 6 та гол ва 4 та голли пас берди.