Симеоне Гвардиола томон "тош отди"
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне "Манчестер Сити"га қарши ўйин олдидан рақиб бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Мен ишлаган жамоада Хави, Бускетс, Иньеста ва Месси каби ёш иқтидорлар билан ишлаш имкони бўлмаган. Улар ғайриоддий даражада истеъдодли бўлган.
Тўғри, Пепда юксак қобилият бор. Бироқ юқори даражадаги футболчилар билан ишлаши унинг нақадар омадли эканига исбот бўла олади", - деди аргентиналик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" - "Атлетико" учрашуви 5 апрель куни тунги 00:00да старт олади.
Фикрлар