
Симеоне ПСЖдан учралган аламли мағлубият ҳақида гапирди
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати доирасида "Атлетико" ПСЖга 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Ушбу учрашувдан сўнг, мадридликлар бош мураббийи Диего Симеоне рақиб ҳақида фикр билдирди:
"Хулиан Альварес мХвичаарказдаги ҳужумчи сифатида ўйнади, Антуан Гризманн эса иккинчи ҳужумчи ролини бажарди. Антуанда гол уриш учун ажойиб имконият бўлгани учун уни майдонга туширдим.
ПСЖ — ёш футболчилардан тузилган жамоа. Январда Луис Энрикенинг чап қанотга вингер керак бўлди ва улар 70 миллион евро сарфлаб, уни сотиб олишди" - дея таъриф бериб ўтди аргентиналик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, шу йил январь ойида ПСЖ клуби грузиялик юлдузи Хвича Кварацхелияни 70 миллион еврога харид қилган эди.
Фикрлар