Симеоне: "Сити"га фарқи йўқ"

"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне "Манчестер Сити"га учралган мағлубиятдан сўнг (1:0) ўз фикрлари билан ўртоқлашиб ўтди. 

"Буюк шахс шакллантирган ва муваффақият қозонишдан тўхтамайдиган жамоага қарши қийин ўйин. Биз кўпроқ қарши ҳужумларга таянмоқчи эдик. Биринчи бўлимда улар дарвозамизни ишғол қила олмаган бўлса-да, ўз ўйинимизни намойиш эта олмадик. Иккинчи таймда "Сити" гол урди. 

Жавоб ўйини ҳақида 

Бу каби рақибларга қарши ҳар доим яхшироқ бирор нарса ўйлаб топишингиз зарур. Мазкур ўйин икки қисмга бўлинган узоқ қарама-қаршилик. "Сити"га фарқи йўқ. Улар доим бир хил услубда ҳаракат қилади. Балки, улар дунёдаги энг яхши жамоадир", - деди "матрасчилар" устози. 

Comments

You must be logged in to commet!