Симеоне Винисиусга қилган қилиғини тан олмади
Испания Суперкубогининг ярим финалида “Атлетико” ўз майдонида ашаддий рақиб – “Реал”га қарши майдонга тушиб, муҳим учрашувда 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Учрашув давомида мезбонлар бош мураббийи Диего Симеоне икки марта рақиб ҳужумчиси Винисиус Жуниорни провакация қилиб, уни мувозанатдан чиқаришга ҳаракат қилди. Шу сабабли майдонда зиддият келиб чиқди.
Журналистлар ўйиндан кейин аргентиналик мутахассисдан ўша вазиятлар бўйича изоҳ сўради.
- Айтадиган гапим йўқ. Болалигимиздан ўргатилганидек, майдонда юз берган ва бўлган нарса майдонда қолади. Қўшимча қиладиган ҳеч қанақа гапим йўқ.
Жанжал бўлдими? Эслолмаяпман, хотирам жуда қисқа, - деди Диего Симеоне журналистлар билан учрашувда.
Испания Суперкубоги финали 11 январда бўлиб ўтади ва унда “Барселона” ва “Реал” футболчилари яна ўзаро тўқнаш келади. Ўтган йилги финалда каталонияликлар 5:2 ҳисобида зафар қучиб, бош совринни ўзиники қилган эди.



Фикрлар