Симеоненинг ўғли нега отасининг фамилиясидан воз кечганини айтди

Мадриднинг "Атлетико" жамоаси ҳужумчиси Жулиано Симеоне ўз фамилияси ҳақида фикр билдириб, нега ўйин футболкасига уни ёздирмасликка қарор қилганини изоҳлади.

"Ёшлар жамоасида “Атлетико” сафида ўйнаётганимда, илк бор ўйин футболкамда ўз исмим ёзилди. Ака-укаларим ва отам Симеоне фамилияси билан ўйнаган, аммо мен ҳар доим фамилиядан қатъи назар, ўз йўлим билан боришни истаганман. Шунинг учун мен учун айнан исм билан ўйнаш жуда муҳим. Бу менинг қарорим эди ва у менга ёқди. Одамлар мени Жулиано сифатида билишини хоҳлайман", — деди форвард.

Маълумот учун, у 2019 йилдан буён "матрасчилар" тизимида фаолият юритиб келмоқда. Жорий мавсумда 21 ёшли ҳужумчи барча мусобақаларда 17 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!