Симона Халеп жиддий касалликка чалинди
Ads

Аввал хабар берганимиздек руминиялик теннисчи Симона Халепнинг саломатлиги яхши бўлмагани боис Пекин ўтаётган турнирни эрта тарк этган эди.

Симона мазкур мусобақанинг биринчи даврасидаги учрашувни белдаги оғриқ туфайли муддатдан олдин якунлашга мажбур бўлган.

"МРТ натижаларига шуни ойдинлаштирдики, менда умуртқа поғонамда диск чурраси бор экан. Шу кунларда мен тажрибали шифокорлар билан маслаҳатлашмоқдаман. Умид қиламанки бу дарддан тезроқ қутиламан. Мени қуллаб-қувватлаётганларга раҳмат", – деб ёзади Симона ўзининг твиттерида.

Минбар

Барча блоглар