Симона Халеп: Мен уни югуришга мажбур қилдим
Ads

Руминиялик теннисчи Симона Халеп  Индиан-Уэллсдаги мусобақанинг учинчи даврасидан муваффақиятли ўтгани ҳақида тўхталиб ўтди.

"Мен натижадан хурсандман. Баҳс қийин ўтди, сабаби рақибам ғалаба қозониш учун охиригача кураш олиб борди. Авваллари биз ҳеч қачон ўзаро тўқнаш келмаганмиз. Мен унинг қандай зарбалар беришини ҳам билмас эдим.

Учрашувнинг бошларида мен ўз ўйинимни топа олмадим ва шошилиб бир қатор хатоларга йўл қўйдим. Кейин эса эҳтиёткорлик билан тезкор ўйин намойиш этдим ҳамда рақибимни югуришга мажбурладим. Бу эса менга ғалаба келтирди.

Тўртинчи даврада Цзян Ван билан ўйнайман. Биз биргаликда машғулот ўтказишга улгурдик. Тушуниб турибман унга қарши ўтадиган ўйин ҳам қийин бўлади. Лекин мен курашга, доимо, тайёрман", - дейди Халеп.

Sports.uz