Симона Халеп
Ads

Англия пойтахти Лондон шаҳрида теннис бўйича "Катта дубулға" туркумига кирувчи "Уимблдон" мусобақасининг аёллар ўртасидаги яккалик баҳсларида ғолиб номи аниқ бўлди.

Чемпионатнинг сўнгги учрашувида руминиялик Симона Халеп ва америкалик Серена Уильямс ўзаро куч синашди. Кескин ва муросасиз ўтган ўйинда румин гўзали рақиби устидан ҳар иккала сетда бир ҳил 6:2 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа жорий йилги "Уимблдон" турнирининг бош совринини қўлга киритган С.Халеп 2000 рейтинг очкоси ва 3,05 миллион АҚШ доллари пул мукофоти билан тақдирланди.