Симонс жамоадан кетиши ҳақида: "Менинг орзуларим жуда кўп"

BEPUL PROPAN

"Лейпциг" футболчиси Хави Симонс ёзда жамоасини тарк этиши мумкин. Клуб раҳбарлари эса футболчи учун 80 миллион евро сўрашмоқда. Нидерландиялик футболчи эса ушбу хабарларга ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 
 
"Мен ҳали ёш футболчиман, менинг орзуларим кўп - клуб буни билади. Лекин ҳозир мен учун энг муҳими бўлажак ўйинларда яхши ҳаракат қилиш. Кейин бизда халқаро ўйинлар бор, шундан сўнг ўтириб, нима бўлишини кўрамиз" - дея таъриф бериб ўтди 23 ёшли футболчи. 
 
Флориан Плеттенбергнинг маълумотларига кўра, ярим ҳимоячига ҳозирда Англиянинг "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. 
 
Маълумот ўрнида, Хави жорий мавсум 29 беллашувда иштирок этиб, 10 та гол ва 6 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Унинг Тransfermarkt порталидаги нархи эса 70 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!