Синхрон сузиш: Ҳамюртларимиз 5-ўринда
Ads

Осиё ўйинларининг навбатдаги кунги баҳслари давом этмоқда.

Бугунги кун дастуридан ўрин олган синхрон сузиш баҳсларининг финал босқичи ўз якунига етди. Ушбу босқичда ҳамюртларимиздан Анна Элтишева ва Анастасия Морозова жуфтлиги ҳам иштирок этиб, якунда 5-ўринни банд этишди.

Қайд этиш лозим, ушбу йўналишда хитойлик спортчилар олтин медални қўлга киритишган бўлса, Япония кумуш, Қозоғистон вакилалари эса бронза медалига лойиқ кўрилишди.