"Сити" Беллингемни олиш учун Грилишни "қурбон қилмоқчи"
"Боруссия" Дортмунд ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Европа грандлари радарида бўлиб турибди.
Айниқса, "Манчестер Сити" инглиз вундеркиндини ўз таркибига қўшиб олиш учун жиддий ҳаракат қилмоқда. Айтилишича, Эрлинг Холанд ҳамда Фил Фоден Беллингемга фаолиятини Манчестерда давом эттиришни маслаҳат берган.
"Football Insider" нашри бу трансфернинг ўзига хос жиҳати ҳақида маълумот берди. Унга кўра, "шаҳарликлар" Жудни олиб келиш учун ўз юлдузларидан бирини "қурбон қилиш"га тайёр. Бу Жэк Грилиш бўлиши мумкин.
Аввалроқ, Беллингемга "Реал" ва "Ливерпуль"дан ҳам жиддий қизиқиш борлиги айтилганди.
Фикрлар