
"Сити" бир клубнинг ҳам ҳимоячисини, ҳам ярим ҳимоячисини таркибга қўшиб олмоқчи
"Манчестер Сити" клуби қишда Абдуқодир Ҳусанов, Омар Мармуш ҳамда Витор Рейсни ўз таркибига қўшиб олди.
Гвардиола жамоа "Сити" яна кимнидир сотиб олиш ёки олмаслигини билмаслигини айтди. Бироқ хабарларга кўра, клуб "Ювентус" ҳимоячиси Андреа Камбьязо ҳамда ярим ҳимоячиси Дуглас Луисга бўлган қизиқишни сақлаб турибди.
Гвардиола кўпроқ ресурслар жамоага айнан нима учун кераклигини тушунтириб берди: "Молиявий жиҳатдан биз охирги мавсумларда барқарор эдик. Сўнгги беш мавсумда киритган сармоямиз ортидан катта соф фойда олдик.
Қишда ҳам шу сабабли трансферлар амалга оширдик ва катта эҳтимол буни давом эттирамиз. Бу бизга совринлар ютишимизга имкон беради", - деди Гвардиола.
Фикрлар