“Сити” Чемпионлар лигасида ғалабага етаклайдиган ҳужумчи топганидан хурсанд

Хосеп Гвардиоланинг “Манчестер Сити”даги асосий  вазифаси Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш экани ҳеч кимга сир эмас.

“Шаҳарликлар” раҳбарияти  ўзлари кутаётган ҳужумчи Лаутаро Мартинес ўз голлари билан бу орзуни рўёбга чиқариши мумкинлигига ишонмоқда. Чунки, муҳим ғалаба голларини уриши керак бўлган Серхио Агуэро асосий вақтини жароҳатларини давомлашга сарфлаяпти. Клуб раҳбарияти унинг ҳолатидан норози бўлмоқда.

Ўз навбатида, Лаутаро Мартинесга ҳам “Интер”нинг фақат ички чемпионатда юқори ўринлар учун курашаётгани  ваЕвропа чемпионлар лигасида фаворит эмаслиги ёқмаяпти. Шу боис, аргентиналик ҳужумчи миланликларнинг янги келишувини қабул қилмаяпти.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!