“Сити” дарвозабонини ашаддий рақиб чақирди

  • 1 августа, 09:38
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ёзги трансферлар ойнаси давомида ашаддий рақиб – “Манчестер Сити”нинг германиялик дарвозабони Штефан Ортегани ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Tecno

“Юнайтед” вакиллари Ортеганинг агентларига мурожаат қилиб, ўз режаларини баён қилди.

Аслида “Манчестер Юнайтед” дарвозани “Астон Вилла” посбони Эмилиано Мартинесга топширмоқчи эди. Лекин аргентиналик голкипер уларнинг таклифини қабул қилмади. Кейин эътибор Ортегага қаратилди.

“Манчестер Сити” куни кеча ўз сафига клуб тарбияланувчиси ҳисобланган Жеймс Траффордни қайтарди. Бу трансфердан кейин Хосеп Гвардиола Штефан Ортетагага бошқа жамоа топиш учун рухсат берди.

32 ёшли Ортега ўтган мавсум барча турнирларда 22 та учрашувда иштирок этиб, шулардан саккизтасида тўп ўтказмади. Ўйинлар давомида эса, ўз дарвозасидан 24 та тўп олиб чиқди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Baxil Alihuja
01/08/2025 21:38
эдерсонни йукотиш керак эди