"Сити" Де Брюйнени шу ёзда қўйиб юборишга қарши эмас!
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячи Кевин Де Брюйнени қўйиб юборишга қарши эмас. Айни дамда унга Саудия клублари қизиқиш билдирмоқда.
Руди Галеттининг сўзларига кўра, Де Брюйне ёзги трансферлар ойнаси вақтида "Ал Иттиҳод" билан оғзаги келишувга эга бўлди. Саудия клуби бельгиялик футболчи билан келишиш учун ўз делегациясини юборди, аммо ҳали "Манчестер Сити" билан музокараларни бошламаган.
"Шаҳарликлар" ушбу ёзда Де Брюйнени қўйиб юборишга тайёр, агар улар мақбул таклиф бўлса, бельгиялик учун қандай баҳо беришлари ҳозирча номаълум. 33 ёшли футболчининг "Манчестер Сити" билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. шуни ҳисобга олиб, Премьер лига чемпионлари ундан каттагина фойда кўриши мумкин.
Маълумот ўрнида, Кевин Де Брюйне "Манчестер Сити"га 2015 йилда келиб қўшилган ва у клуб билан бир қанча муваффақиятларга эришди. Улар орасида 6 карра Премьер лига чемпиони, беш марта Лига Кубоги, икки марта Англия Кубоги ва бир марта Чемпионлар лигаси, ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва УЕФА Супер Кубоги соҳибига айланди.
Айни дамга келиб, ярим ҳимоячи учун энг асосий даъвогар "Ал Итттиҳод" клуби бўлиб турибди. Кевин 2023/24 йилги мавсумда умумий 26 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 18 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар