"Лацио" "Манчестер Сити" ҳимоячиси Александр Зинченко билан шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда "Tuttosport" нашри ёзмоқда. 

Манбанинг хабарига кўра, "бургутлар" украиналик футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишни режалаштирмоқда. 

Маълумот учун, ҳимоячи жорий мавсум 6та ўйинда майдонга тушиб, 1та голга ассистентлик қилган. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)