“Сити” футболчиси олти йиллик айрилиқдан кейин ортга қайтиши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ёзги трансферлар ойнаси даврида “Манчестер Сити”ни тарк этиши кутилаётган марказий ҳимоячи Натан Акени ўз юрти Нидерландияда кутишмоқда.

Мамлакатнинг етакчи клуби “ПСВ Эйнховен” 31 ёшли футболчи жамоага келиб, таркибни кучайтиришига умид қиляпти. Таниқли футбол мутахассис Вилли ван де Керкхоф ҳам Натан Аке олти йиллик айрилиқдан кейин Нидерландияга қайтишига ишонч билдирди.

- Агар сиз буни ҳали билмаган ва эшитмаган бўлсангиз, Аке аллақачон ПСВ ўйинчисига айланган. Ҳар қандай ҳолатда ҳам.

Натан ПСВ ўйинчисига айланмоқда. Мен бунга тўлиқ ишонаман. Бу ПСВ учун ҳам жуда яхши. Улар яна бир нечта яхши ўйинчилар устида иш олиб бормоқда, аммо биз озгина кутиб туришимиз керак, - деди ПСВ афсонасига айланган Вилли ван де Керкхоф.

Натан Аке аслида “Фейеноорд” тарбияланувчиси ҳисобланади. 2011 йили “Челси” академиясига ўтган. Турли йилларда Лондон клуби ҳимоячини “Рединг”, “Уотфорд”, “Борнмунт”га ижарага берган.

“Манчестер Сити” 2020 йили уни 45,3 миллион евро эвазига ўз таркибига қўшиб олган. Натан Аке Хосеп Гвардиола қўл остида клублар миқёсидаги барча нуфузли турнирларда бош совринга эришган футболчилардан ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!