"Сити" ҳужумчиси Лондон грандлари орасида талаб бўлмоқда

"Тоттенхэм" "Манчестер Сити" ҳужумчиси Габриэль Жезусни сотиб олиш учун ҳаракатни бошлади.

“Daily Mirror” хабарига кўра, "шпорлар" 25 ёшли футболчини трансфер борасидаги "Арсенал" билан курашишга тайёр. Жамоа бош мураббийи Антонио Контега Жезуснинг ўйинлари ёқади.

Олдинроқ "Арсенал" бразилиялик футболчининг трансфери учун 60 миллион евро тўлашга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди.

2021/22 йилги мавсумда форвард "Манчестер Сити" таркибида 41 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ва 12 та гол узатма муаллифига айланган.

Унинг “шаҳарликлар” билан шартномаси 2023 йилнинг июнигача амал қилади. “Transfermarkt” портали футболчининг нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!