"Сити" икки суперҳужумчидан бирини танлайди
"Манчестер Сити" жамоани тарк этган Ферран Торрес ўрнига қишда ўйинчи сотиб олмаслиги маълум бўлди.
Сешанба куни Торрес расман "Барселона" футболчисига айланди. "ESPN" нашри хабарига кўра, "шаҳарликлар" раҳбарияти қишда катта харидларга қўл урмасликка қарор қилган ва бор эътиборини ёзги трансферлар ойнасига қаратади.
Айни вақтда "Тоттенхэм" сардори Харри Кейн ва Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд - Манчестер клуби нишонида.
Эслатиб ўтамиз, "Сити" ёзда Кейн билан шартнома имзолашга яқин келган, бироқ якунда ушбу трансфер амалга ошмай қолганди.
Фикрлар