“Сити” икки суперюлдуз масаласини ҳал қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Сити» вингери Жереми Доку клуб билан янги узоқ муддатли шартнома имзолаш арафасида турибди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали маълум қилди. Томонлар аллақачон оғзаки келишувга эришган.

Сўнгги тафсилотлар келишиб олингач, бельгиялик футболчи 5 йиллик янги шартномага имзо чекади. Шу билан бирга, унинг маоши ҳам оширилади. Манбага кўра, битим яқин кунларда расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Худди шундай ҳолат ҳимоячи Йошко Гвардиол билан ҳам кузатилмоқда. У ҳам «Манчестер Сити» билан ҳамкорлигини узайтиришга тайёрланмоқда.

Ўтган мавсумда Доку ва Гвардиол мос равишда 47 ва 25 та учрашувда майдонга тушишган. Уларнинг бозор қиймати эса мос равишда 75 миллион ва 70 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!