“Сити” марказий ҳимоячисига нарх белгилади
“Манчестер Сити”нинг етакчи марказий ҳимоячиларидан бири ҳисобланган Йошко Гвардиол фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.
The Independent нашри маълумотига кўра, хорватиялик футболчига “Барселона”дан ташқари “Реал Мадрид” ҳам оғиз сола бошлади. Мадридликлар футболчи учун курашда бошқа топ-клубларни ортда қолдира олишига ишонмоқда.
“Манчестер Сити” раҳбарияти Хосеп Гвардиола кетганидан кейин жиддий ўзгаришларга тайёргарлик кўрмоқда ва айрим футболчиларнинг кетишига йўл қўйиб беради. Хусусан, “шаҳарликлар” Йошко Гвардиол бўйича 70–75 миллион евро атрофида нарх белгилаган ва таклифларни кўриб чиқади.
Йошко Гвардиол 2023 йили “РБ Лейпциг” клубидан “Манчестер Сити”га 90 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг шартномаси 2028 йилнинг 30 июнигача амал қилади.
2025-2026 йилги мавсумда ҳимоячи “шаҳарликлар” сафида барча турнирларда 25 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Йошко Гвардиолнинг қийматини 70 миллион евро деб баҳоламоқда.

Фикрлар