“Сити” муҳим ўйинчи билан келишувга эришди
Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячи Филип Фоден билан янги шартнома шартлари бўйича келишувга эришди.
Бу ҳақда The Athletic журналисти ва инсайдер Дэвид Орнштейн X ижтимоий тармоғида хабар берди. Манба маълумотига кўра, янги келишув 2030 йилнинг ярмигача мўлжалланган бўлади.
Фоден “Манчестер Сити” тизими тарбияланувчиси ҳисобланади. Жорий мавсумда 25 ёшли хавбек барча мусобақаларни ҳисобга олганда 46 та ўйин ўтказди, 10 та гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди.
Нуфузли Transfermarkt интернет-портали Фоденнинг бозор қийматини 80 миллион евро, деб баҳоламоқда.
Фоден ёш бўлишига қарамай, “Манчестер Сити” таркибида клублар миқёсидаги барча нуфузли турнирларда ғолиб чиқиб, бош соврин эгаси бўлган.

Фикрлар