“Сити” МЮнинг йўлини тўсиб қўйгани фош бўлди
“Манчестер Юнайтед” қизиқиш билдирган Браим Диас Сульшер жамоасига қўшила олмайди. Шунинг учун мадридликлар уни сотиб олиш ҳуқуқисиз “Милан”га ижарага юборадиган бўлди.
Браим Диаснинг “Реал” билан шартномасида бу футболчининг “Манчестер Юнайтед”га ўтмаслиги ҳақида махсус банд борлиги маълум бўлди. Бу шартни мадридликларга футболчини 2019 йилнинг қишида 17 миллион еврога сотган “Манчестер Сити” киритган экан. киритилган экан. Бу банд
Шу боис, “Реал” истеъдодли ёш футболчини “Манчестер Юнайтед”га пуллай олмади. Браим Диас ўтган мавсумда Ла Лигада олтита учрашувда қатнашиб, умумий бир соат атрофида тўп сурди.
Фикрлар