“Сити” ўз юлдузи “Реал”га ўтиб кетмаслиги учун унга дарров шартнома берди

“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Родрига шартномани узайтириш бўйича таклиф берди.

Бу хабарни журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқдаги саҳифасида тарқатди.

Англия клуби Родрига жиддий молиявий шартларга асосланган янги келишув таклифини йўллади. Агар ўйинчи янги шартномани имзолашдан бош тортса, АПЛ клуби 2026 йил ёзида унинг учун эҳтимолий харидордан катта миқдорда пул талаб қилишни режалаштирмоқда.

Аввалроқ футболчига Мадриднинг “Реал” клуби қизиқаётгани хабар қилинган эди. Родрининг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган.

Жорий мавсумда ярим ҳимоячи “Манчестер Сити” сафида барча турнирларда 28 ўйин ўтказиб, икки марта гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!