“Сити” ўзига керак ўйинчини икки ярим баравар қимматига олишга тайёр
“Манчестер Сити” раҳбарияти “Ноттингем Форест” етакчи ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсонни 2026 йил учун асосий трансфер нишонларидан бирига айлантиришга тайёр.
Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Манбага кўра, “шаҳарликлар” бу ўйинчини олиш учун “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль” каби қудратли клублар рақобатини енгиб ўтиши талаб қилинади.
“Ўрмончилар” 23 ёшли ўйинчига бадавлат клублар даъвогарлик қилаётган вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи ва шу боис Эллиот учун 100 миллион фунт (114 миллион евро) миқдоридаги таклифлар бўлса, уни кўриб чиқишга тайёрлигини билдирган.
Андерсоннинг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталидаги маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил этади.
Хосеп Гвардиола жамоаси эса, ўзига керак ўйинчини икки ярим баравар қиммат нархда олишга қарши эмас.



Фикрлар