“Сити” қисқа фурсатда 61 та гол урган ҳужумчини кетказяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Сити” академиясининг 19 ёшли иқтидорли марказий ҳужумчиси Мэтти Уорхерст клуб тизимидаги муваффақиятли фаолиятини якунлаш арафасида турибди.

Ҳозирга келиб Чемпионшипдан тортиб, иккинчи лигагача бўлган жами бешта клуб иқтидорли футболчи бўйича сўров юборган.

Клубнинг спорт директори Угу Виана эҳтимолий трансфер шартномасига футболчининг келажакдаги сотувидан фоиз олиш бандини киритишни режалаштирмоқда.

2026/27 йилги мавсум футболчининг ривожланишида муҳим ўтиш босқичи ҳисобланади. Энди Мэтти ёшлар футболида эмас, профессионал даражада ўзини кўрсатиши шарт.

Асосий жамоада Эрлинг Холанднинг натижалари ҳамон академиядан чиқаётган марказий ҳужумчилар учун тўсиқ бўлиб қолмоқда. Бу тўсиқни англаган ҳолда, Уорхерст вакиллари клуб раҳбарияти билан унинг кетиш режасини муҳокама қилган.

Mail Sport журналисти Саймон Жонснинг хабар беришича, “Манчестер Сити” академиясининг юқори баҳоланаётган ҳужумчиси Мэтти Уорхерст ёзда барибир клубни тарк этишга тайёр. У академия тизимида 97 ўйинда 61 та гол урган.

19 ёшли футболчига “Стокпорт Каунти”, “Суиндон Таун”, “Кембридж Юнайтед”, “Нортгемптон Таун” ва “Бертон Альбион” клубларидан таклиф бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!